Линклар

АҚШ ғарбий Европадаги 15 та ҳарбий базасини қисқартиради ва бу базаларнинг инфраструктурасини Европа давлатлари ҳукуматларининг тасарруфига ўтказиб беради.

Британия, Германия, Италия, Португалия, Бельгия, Нидерландларда жойлашган мазкур базаларнинг қисқартирилиши натижасида йилига 500 миллион доллар иқтисод қилиб қолинади.

Айни пайтда Вашингтон Москва Қримни аннекция қилиши ва Украина шарқида айримачиларни қўллаётгани сабабли Россия - НАТО муносабатлари ёмонлашганини эътиборга олган ҳолда, Болтиқбўйи ва Польшада ҳарбий ҳозирликни кучайтириш зарур деган фикрда.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгл Рейтер агентлигига бу каби ўзгаришлар “Европадаги бизнинг ҳарбий имкониятларимизни НАТОдаги иттифоқчиларимизни яхшироқ қўллаб-қувватлай олишимиз учун максималлаштиришга ёрдам беради”, деб билдирди.

XS
SM
MD
LG