Линклар

Франция полицияси Ҳаёт Буммеддьенни қидирмоқда


Ҳаёт Буммеддьен ва Амеди Кулибали.

Ҳаёт Буммеддьен ва Амеди Кулибали.

Франция полицияси сўнгги уч кун ичида 17 одамни ўлдирган исломий экстремистларнинг шерикларини қидирмоқда. Қидирилаётганлардан бири 26 ёшли Ҳаёт Буммеддьен. У полициячи аёлни ўлдирганликда ва бир қанча одамни гаровга олганликда гумонланаётган 32 ёшли Амеди Кулибалининг турмуш ўртоғидир.

Буммеддьен гаровга олувчилар билан тил бириктирганликда гумонланиб қидирилмоқда. Полицияга кўра, у қуролланган ва ўта хавфлидир. Ҳаёт Буммеддьен кеча Париждаги дўконда бир қанча одамни гаровга олган ва кейинчалик штурм пайти ўлдирилган қаллиғи Амеди Кулибали билан бирга бўлган.

Charlie Hebdo журналига ҳужум қилганликда гумонланаётган ака-ука Шариф ва Саид Қуашийлар кеча полиция ишғоли пайти ўлдирилган.

Француз матбуоти хабарига кўра, Қуашийлар хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган.

Қуашийлар гаровда ушлаб турган шахс эса қутқарилган. Унинг аёл киши экани айтилганди.

Франция Қуашийларни қидириш ишларига 88 минг полициячи ҳамда ҳарбий жалб қилди.

Ака-укалар кун давомида Парижнинг шимоли-шарқидаги Жаммартэн-ан-Гёль туманидаги бир омборхонада яширинган ва полиция жума куни уларни қуршовда ушлаб турди.

​Air France маълумотига кўра, Қуашийларни ушлаш тадбирида қатнашаётган вертолётларнинг парвозидан иккита йўловчи самолёт учиб, қайтиб тушишга мажбур бўлган.

Кун давомида ушбу ҳудуддаги мактаблар ёпилган ва аҳолидан уйларидан чиқмаслик сўралди.

Қуашийлар ўлдирилганидан бир неча дақиқа ўтган Парижнинг шимоли-шарқида жойлашган озиқ-овқат дўконига ҳужум уюштириб тўрт кишини ўлдирган ва тўрт кишини гаровга олган қуролли шахс ҳам ўлдирилди.

Гаровгирнинг шахси аниқлангани, унинг 32 яшар Амед Кулибали экани айтилди.

Француз матбуотига кўра, Кулибалининг шериги экани гумон қилинган 26 яшар аёл Ҳаят Боумедьен ҳам ўлдирилган.

Полиция Кулибалининг бир кун аввал полициячи аёлни ўлдирган шахснинг айни ўзи эканини айтди.

Charlie Hebdoга ҳужум қилганларни қидиришга 88 минг полициячи ва ҳарбий жалб қилинди

Charlie Hebdoга ҳужум қилганларни қидиришга 88 минг полициячи ва ҳарбий жалб қилинди

8 январь куни Парижнинг Монруж шаҳарачасида номаълум шахснинг қуролли ҳужумида бир полициячи ўлган, яна бир полициячи жароҳатланган.

Бу икки ҳодиса Charlie Hebdo ҳажвий журнал таҳририятига қилинган ҳужум билан боғлиқ экани айтилди.

Франция полицияси Charlie Hebdoга ҳужум ва кейинги икки ҳужумда гумонланаётганларнинг барчаси битта исломий гуруҳ аъзолари эканини тахмин қилмоқда.

Бутун дунё бўйлаб Charlie Hebdo журналига қилинган ҳужумга қарши намойишлар ўтказилмоқда.

Бутун дунё бўйлаб Charlie Hebdo журналига қилинган ҳужумга қарши намойишлар ўтказилмоқда.

Муҳаммад Пайғамбарга карикатура эълон қилган Париждаги Charlie Hebdo сатирик журналига 7 январь куни қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлиб, 11 одам яраланган эди. Қуашийлар ушбу ҳужумни уюштирганликда гумонланмоқда.

Аввалроқ Париждаги Charlie Hebdo ҳажвий журнали таҳририятига ҳужум қилганликда гумонланиб қидирилаётган 18 ёшли Ҳамид Мурод полицияга таслим бўлди.

АҚШнинг олий мартабали расмийларидан бири матбуотга Саид Қуайший бир неча йил аввал Яманга борганини айтган. Гувоҳларнинг билдиришича, ҳужум олдидан Қуайший Ал Қоидага содиқ экани ҳақида қасам ичган. Қуайшийлар АҚШга киришга рухсат этилмаган шахслар рўйхатида бўлгани айтилмоқда.

Ëш ўзбек карикатурачиси Жасур Раҳимов биринчилардан бўлиб француз сатирик журналига қилинган ҳужумни қоралаб чиқди.

Ëш ўзбек карикатурачиси Жасур Раҳимов биринчилардан бўлиб француз сатирик журналига қилинган ҳужумни қоралаб чиқди.

Журнал таҳририяти мусулмон етакчилари карикатураларини босгани учун 2011 йилда ҳам ҳужумга учраган эди.

Charlie Hebdo ҳафталиги биносига ўша пайтда номаълум шахслар ёнилғи бомбалари улоқтирган эди.

7 январь куни кечқурун бутун Франция бўйлаб ҳамда Лондон, Мадрид, Амстердам, Нью Йорк ва Берлин каби жаҳоннинг бошқа нуқталарида ўн минглаб одам сўз эркинлиги ва демократияни ёқлаб, кўчага чиқди.

Франция президенти Франсуа Олланд "Франция Республикаси тамоилларига қарши ҳужум қилганлар"ни топиш ва жазога тортиш учун барча имкониятни ишга солишини ваъда қилди.​

АҚШ ҳукумати ҳам Париждаги ҳужумларни кескин қоралади. Оқ уй матбуот вакили Жош Эрнест "Қўшма Штатлар Париждаги ҳужум қурбонларининг оилаларига ҳамдардлик билдиради", деб айтди.

Германия Канцлери Ангела Меркель Парижда нафақат француз фуқароларига, балки сўз эркинлигига ҳужум қилинганини таъкидлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG