Линклар

logo-print

Москвада жума куни намозга келган диндорлар Мир проспектида жойлашган тарихий жоме масжидга полиция томонидан метал изловчи мосламалар воситасида текширувдан ўтказилиб киритилди

Бу жумада Москванинг Жоме масжидида хавфсизлик чораларини таъминлашга ўтган сафарларга нисбатан кўпроқ эътибор қаратилгани кузатилди.

Жума намозига келаётган минглаб диндорлар янгидан қурилаётган масжиднинг вақтинчалик биноси ҳудудига металл излови мосламалари орқали, полиция ходимларининг қаттиқ назорати остида ўтказилди.

Чодир ичкарисига сиғмаган мусулмонларнинг қолган қисми майдалаб қор ёғаётган масжид ҳовлисида жойнамоз ёзди.

Улар Москва Жоме масжиди имом-хатиби Илдар Алаутдиновнинг аввалига татар, кейин рус тилида ўқилган маърузасини ташқарига қаратилган овоз кучайтиргич карнайлар ёрдамида тингладилар.

Имом Парижда бўлаётган воқеаларни тўғридан-тўғри эслатмаган бўлса-да, жоҳилликнинг ҳар қандай кўринишини қоралади, мусулмонларни Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) мисолида раҳмдиллик ва кечиримли бўлишликка чақирди.

-Ер юзидаги одамларга марҳамат қилинг – Оллоҳнинг марҳаматига сазовор бўласиз, зеро одамларга раҳмдил бўлмаганни Оллоҳ раҳматига олмагай! Кимда ким раҳм-шафқат қилмаса, Оллоҳдан раҳм-шафқат кутмасин! – дея хитоб қилди имом-хатиб.

Илдар Алаутдинов бу сўзлари билан Францияда қилинган ҳужумларни қоралаганини англаш мумкин эди. У Муҳаммад (с.а.в.) энг раҳмдил инсонлардан бўлганини эслатиб, Оллоҳ нафақат ғайридинларга, хатто ҳайвонларга раҳм қилгувчиларни севишини таъкидлаб ўтди.

Москва марказида бир неча йилдан бери қурилаётган ҳашаматли янги Жоме масжиди иморати ёнбошида ҳақиқий рус аёзига қарамасдан келиб дуо қилган минглаб мусулмонларнинг асосий қисмини шу ерда меҳнат қилишни давом этаётган ўзбек, тожик ва қирғиз муҳожирлари ташкил этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG