Линклар

Истанбулда ўзбек муҳожирларига нисбатан суиқасдларга қарши норозилик акцияси ўтказилади


Бир ой муқаддам Туркияда отиб кетилган Абдуллоҳ Бухорий.

Бир ой муқаддам Туркияда отиб кетилган Абдуллоҳ Бухорий.

11 январь Туркиянинг Истанбул шаҳри Фатиҳ Сарачхане паркида мусулмон қочқинларга нисбатан содир этилаётган жиноятларга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Тадбир “Туркистан-Дер” номланувчи Халқаро туркистонликлар ҳамкорлик жамияти томонидан “Мазлумдер” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Шарқий Туркистон Маориф уюшмаси иштирокида уюштирилган.

“Етар! Ўзбекистон ва Россиянинг муҳожирларга қарши қаратилган жиноятларига норозилик билдирамиз” шиори остида ўтказилажак акция, ташкилотчиларга кўра, Истанбул вақти билан соат 13.00 да (Тошкент вақти билан соат 16.00 да) бошланиши айтилмоқда.

Тадбирга оид матбуот варақчасида яқинда Истанбулнинг Зейтинбурну мавзеида ўлдирилган имом Абдуллоҳ Бухорий, бир неча йил муқаддам Қирғизистонда отилган имом Муҳаммадрафиқ Камолов ва журналист Алишер Соипов, Россияда ўлдирилган имом Исомиддин Акбаров ва мухолифатчи Фуад Шокирий, Швецияда ҳужумга учраган имом Обид қори Назаровга нисбатан уюштирилган суиқасдлар ёдга олинган.

Бу суиқасдларни сиёсий жиноятлар деб атаган акция ташкилотчилари уларни Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари уюштирган, деган гумондалар.

XS
SM
MD
LG