Линклар

Ўзбекистон билан Тожикистон виза режимини бекор қилиши ва авиақатновни йўлга қўйиши мумкин


Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Ислом Каримов ва Имомали Раҳмон.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Ислом Каримов ва Имомали Раҳмон.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўзаро виза режимини бекор қилиш ва икки мамлакат пойтахтлари ўртасида авиақатновни қайта йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

12news.uz нашрининг Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар қилишича, бу масала 8 январь куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Парвиз Давлатзоданинг Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчиси Шоқосим Шоисломов билан учрашуви пайтида муҳокама этилган.

Душанбе расмийси ўтган йилнинг сентябрь ойида икки мамлакат етакчилари Ислом Каримов билан Имомали Раҳмон учрашувида эришилган келишувларни ҳаётга тадбиқ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратди, дейилади хабарда.

Икки президент ўртасидаги муносабатлар ўтган асрнинг 90-йиллари охирида совуқлашганидан бери Ўзбекистон билан Тожикистон ўзаро виза режимини жорий қилган ва Тошкент-Душанбе йўналиши бўйича авиақатнов олиб ташланган.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб берилган хабарни расмий Тошкент изоҳлаганича йўқ.

XS
SM
MD
LG