Линклар

logo-print

Криштиану Роналду яна бир бор "Олтин тўп" мукофотига лойиқ деб топилди


Мадриднинг "Реал” клуби ярим ҳимоячси Криштиану Роналду 12 январь куни учинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритди.

Бу йилги "Олтин тўп" мукофоти учун курашда унга “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ва “Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер рақиблик қилдилар.

Шунингдек, Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган FIFA Ballon d'Or маросимида Германиянинг “Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Надин Кесслер йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди.

Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатида Германияни ғалаба олиб келган Йоахим Лев эса 2014 йилнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилди.

Роналдунинг жамоадоши Хамес Родригеснинг Жаҳон чемпионатида Уругвай дарвозасига киритган голи йилнинг энг яхши голи деб топилди.

“Олтин тўп” мукофотини топшириш маросимида FIFA тарафидан эълон қилинган 2014 йилнинг рамзий терма жамоасига "Бавария" клубидан Мануэль Нойер, Филипп Лам ва Арьен Роббен, "Реал Мадрид" жамоасидан Серҳио Рамос, Тони Кроос ва Криштиану Роналду, "Барселона" клубидан Андрес Иньеста ва Лионель Месси, "ПСЖ" жамоасидан Давид Луис ва Тиаго Сильва ҳамда "Манчестер Юнайтед" клубидан Анҳель Ди Мария киритилди.

XS
SM
MD
LG