Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 12 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Мажлисда сўзга чиққан президент парламент сайловлари миллий қонунчилик ва халқаро нормаларга мувофиқ ўтказилганини айтиб, “эл-юрт ишончини қозонган” халқ вакилларини депутатлик мандати билан табриклади.

Парламентдаги нутқида Ислом Каримов Ўзбекистон советлар иттифоқи каби тузимларга бошқа қўшилмаслигини яна бир бор таъкидлади.

- Бугунги кундa бaъзи мaмлaкaтлaрдa эски совет дaврини қўмсaш, ўшa зaмонгa қaйтиш учун турли уринишлaр бўляпти... Биз қaрaмлик вa тутқунликкa қaйтишгa ҳеч қaчон рози бўлмaймиз. Отa-боболaримиз aйтгaнидек, кўр ҳaссaсини бир мaртa йўқотaди. Мен Конституциямизнинг 22-йиллигигa бaғишлaнгaн тaнтaнaли йиғилишдa билдиргaн фикримни янa бир бор тaъкидлaб aйтмоқчимaн – биз эски тузумни тиклaшгa қaрaтилгaн ҳеч қaндaй иттифоққa ҳеч қaчон кирмaймиз, мустaбид совет дaвригa aсло қaйтмaймиз, - деди Ислом Каримов.

Нутқи сўнггида президент Каримов депутатларни Ўзбекистоннинг “меҳнаткаш” халқига “фарзандлик садоқати” билан хизмат қилишга чақирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисида палата спикери этиб Халқ демократик партияси аъзоси Нурдинжон Исмоилов сайланди.

XS
SM
MD
LG