Линклар

Олмаота ҳокимиятини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган шахс таслим бўлди


Қозоғистонда Олмаота шаҳар ҳокимиятига кириб олиб, бинони портлатиб юбориш билан таҳдид қилган номаълум шахс полицияга таслим бўлди.

Хабарларга кўра, 13 январь куни маҳаллий вақт билан кундузги соат 11:27 да бинога бостириб кирган шахс қўлидаги сумкасида бомба борлиги ва бинони портлатмоқчи эканини айтган.

Ҳокимият ичига беркиниб олган шахс ҳеч қандай талаблар қўймагани ва полиция билан бўлган сўзлашувлардан сўнг соат 13:35 да таслим бўлгани хабар қилинмоқда.

Ички ишлар вазирлиги айни дамда воқеа тафсилотларини ўрганмоқда. Босқинчининг шахси ҳозирча очиқланмаётир.

Қоғозистондаги айрим оммавий ахборт воситаларида ҳокимиятга бостириб кирган киши 2008 йилда чиққан фуқаровий суд ечимидан норози экани ҳақида хабарлар берилди.

Ҳокимият биноси атрофидаги полиция қуршови олингани, ҳудуддаги эвакуация бекор қилингани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG