Линклар

Charlie Hebdo таҳририяти 7 январдаги қонли террор ҳужумидан кейинги илк сонида яна Муҳаммад пайғамбар карикатурасини босишга ҳозирлик кўрмоқда.

14 январь куни сотувга чиқадиган сатирик журнали муқовасида берилажак сурат душанба оқшом Интернетда эълон қилинди. Суратда Ислом пайғамбари, дея акс эттирилган афтода ҳолдаги кимсанинг кўзда ёш билан, қўлида "Мен Шарлиман!" деб ёзилган эълонни тутган ҳолда акс эттирилган.

Журналнинг бу сони одатдаги 60 минг нусха ўрнига 3 миллион нусхада, турли тилларда чоп этилиши кутилмоқда.

Журнал адвокати Ричард Малка бу ҳаракати билан сатирик журнал таҳририяти экстремистлар қаршисида таслим бўлмаслиги ва ўзи танлаган йўлдан қайтмаслигини намойиш этиш ниятида эканини маълум қилди.

7 январь куни таҳририятга уюштирилган ҳужумда 12 киши, жумладан, йиллар давомида Муҳамммад пайғамбарни карикатурасини чизган 5 рассом ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG