Линклар

Россия армиясида хизмат қилган бўлармидингиз?


Путин “хориж фуқароларининг... ҳарбий ҳолат ҳамда қуролли можаролар шароитида" Россия армиясида хизмат қилишига рухсат берди.

Путин “хориж фуқароларининг... ҳарбий ҳолат ҳамда қуролли можаролар шароитида" Россия армиясида хизмат қилишига рухсат берди.

BahsOnline дастурининг 14 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да эфирга чиқадиган сонида "Россия армиясида хизмат қилган бўлармидингиз?" деган савол устидаги баҳсга таклиф қиламиз. Баҳсимизда иштирок этиш истагида бўлсангиз, yusupovf@rferl.org имейл манзилига ёки +420 724 971 539 Whatsapp рақамига аввалдан билдиришингиз мумкин.

Жорий йилдан хорижликлар учун, шартнома асосида, Россия армиясида хизмат қилишга йўл очилди. Россия Президенти Владимир Путин 2 январь куни имзолаган қарорга биноан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, рус тилида сўзлаша оладиган хорижликлар Россия қуролли кучлари билан 5 йиллик шартнома тузиши мумкин.

Бунга қадар рус армиясида хизмат қилиш учун Россия фуқаролиги ва ёки махсус руҳсатнома олиш шарт бўлган.

Йил бошида эълон қилинган ҳужжатга кўра, “хориж фуқаролари бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий ҳолат ҳамда қуролли можаролар шароитидаги вазифаларнинг бажарилишида, халқаро қонунчиликнинг тан олинган тамойил ва меъёрлари, Россия Федерациясининг халқаро шартномалари ва қонунчилигига мувофиқ тарзда, иштирок этади”.

Бунда жиноят тергови остида бўлган, суд ҳукмини тўла ўтаб бўлмаган ёки қамоқ жазосини ўтаётган хориж фуқароларининг РФ қуролли кучлари сафига қабул қилинмаслиги таъкидланади ҳужжатда.

РФ армияси учун фуқаролари потенциал легионер бўлиши мумкин бўлган МДҲ давлатларининг аксарида хорижий қуролли кучлари сафига қўшилиш учун жиноий жавобгарлик бор.

Шунга қарамай сиз Россия армиясида хизмат қилган бўлармидингиз?

BahsOnline дастурининг 14 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да эфирга чиқадиган сонида ана шу савол устидаги баҳсга таклиф қиламиз.

Баҳсимизда иштирок этиш истагида бўлсангиз, yusupovf@rferl.org имейл манзилига ёки +420 724 971 539 Whatsapp рақамига аввалдан билдиришингиз мумкин.

BahsOnline дастурида ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали иштирок этишингиз ҳам мумкин.

Дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG