Линклар

ИД пропагандаси қозоқ болакайнинг “жосус”ларни қатл қилганини намойиш қилди


Суратда: Қатлга фатво берган жанггари ва қатлни ижро қилган болакай

Суратда: Қатлга фатво берган жанггари ва қатлни ижро қилган болакай

"Исломий давлат" экстремистик гуруҳининг медиа тарғибот тузилмаси 13 январь куни бола- аскарнинг “ўз айбига иқрор бўлган икки нафар ФСБ жосуси”ни қатл қилгани акс этган видеони Интернетдаги ижтимоий тармоқларга жойлади.

Қатлни ижро қилган жангари болакай ИДнинг олдинги тарғибот роликлари қахрамони - қозоғистонлик бола эканлиги тахмин қилинмоқда.

Етти дақиқали видеотасвир икки эркак кишининг сўроқ қилингани ва уларнинг Россия Федерал Хавфсизлик хизмати (ФСБ) тарафидан Суриядаги исломий жанггарилар ичида жосуслик қилгани борасидаги “иқрори” билан бошланади.

​Ҳар иккала “жосус” ижтимоий тармоқларда 13 январь куни пайдо бўлган видеотасвирда рус тилида “ўз қилмишларига иқрор бўлиб” жосуслик тафсилотларини баëн қилишади.

Сўроқ қилинаëтганлардан бири сочлари калта қирқилган йигит ўзининг қозоқ экани¸ 1976 йили Жамбул вилоятида туғилганлигини тутилиб-тутилиб¸ кўзлари бежо тарзда айтади.

Ўзини "Жанбўлат Мамаевман", деб таништирган йигит видеода акс этган сўроқ пайтида ФСБга пул учун агент бўлиб ëлланганини эътироф қилади.

Тасвирни томоша қилган¸ Озодликниннг Суриядаги воқеаларни ëритиб келаëтган махсус мухбири Йоанна Паражчук фикрича¸ Жанбўлат Мамаев деб ишонилаётган йигит қаттиқ қўрқитилган ва у бу иқрорни камера олдида айтишга мажбурланган.

Жанбўлат Мамаев, деб ишонилаётган йигит ФСБ ваъда қилган пул эвазига ИД сафидаги русийзабон жанггарилар ҳақида маълумот тўплаганлигини видео давомида айтади.

Видеотасвир қахрамони Сурияга Туркия орқали кириб келгани ва олдинига Истанбулдаги Отатурк аэропортига яқин жойда¸ кейинроқ эса катта масжид (унинг узуқ-юлуқ гапларига қараганда, Султон Аҳмад масжиди - таҳр.) ëнидаги уйларда турганлигини айтади.

Жанбўлат Мамаев, дея ишонилган йигит ўзи йиққан ахборотларни флешкага жамлагани ва бу флешка кимга берилиши ҳамда ўзининг ФСБдаги кураторлари исм-фамилиясини ҳам айтади.

Видеотасвирдаги иккинчи йигит ҳам ФСБда ишлаши ва Россиядан Сурияга жосуслик мақсадида келганлигига “иқрор” бўлади.

Видеосўроқ давомида ўзини хотиржам тутган бу йигит ўзини 1984 йили туғилган Сергей Николаевич Ашимов, деб таништиради.

"Сергей" худди "Жанбўлат" каби ИД экстремист гуруҳи ишлатадиган калималарни қўллаб Исломий давлат жанггариларини "биродарлар" деб атайди.

Жосус экaни aйтилгaнлaр Суриягa келишидaн олдин "8 ой мобaйнидa Россия хaвфсизлик хизмaтидa ишлaгaнига иқрор" бўлишади.

Озодликнинг Сурия воқеаларини ëритиб келаëтган махсус мухбири Йоанна Паражчук фикрича, сўроқнинг мажбурий тарзи ва видео давомида кўзга ташланган бошқа унсурлар бу икки йигитнинг ФСБ агенти эмаслиги борасидаги тахминларга замин яратади.

Видео жосусларнинг қатл қилиниши манзараси билан якунланади.

Тасвирда ИД ҳарбий кийимидаги серсоқол йигит жосуслар қатли борасида ваъз қилаëтгани акс этади.

Икки “жосус” тиз чўккан тарзда қатлни кутиб туришибди. ИД харбий кийимидаги серсоқол йигит ëнида тўппонча ушлаган болакай турибди. Тўппонча ушлаган қўлга соат тақилган, ўсиб кетган сочи елкасини қоплаган.

Болакайга ИД сафига кирган “жосус”лар қатлини ижро қилувчи жаллодлик вазифаси топширилгани видеотасвирдан тушунилади.

Тасвир ниҳоясида жанггарилар сафидаги бола тиз чўкиб ўтирган икки йигитнинг елкасига ўқ узади.

Икки нафар “жосус”нинг ўқ еб йиқилгани кейинги кадрда акс этган.

Исломий давлатнинг медиа тарғибот тузилмаси тасвирчилари болакайнинг “жосус”лар ўлганига ишонч ҳосил қилиш учун яна бир мартадан ўқ узганини йирик планда акс эттиради.

Тасвир ортидаги овоз “россиялик агентлар ëш мужоҳиддан қўрқди” дея ҳитоб қилади¸ қозоқча гапираётган қотил болакайнинг вазифани бажариб бўлиб кулиб тургани йирик планда кўрсатилади.

Тасвир охирида ИДнинг олдинги тарғибот роликларидаги бу боланинг гапидан иқтибос келтирилади.

Видео охиридаги тасвирда бола қозоқ тилида ”Мен кофирларни бўғизлайдиган мужоҳид бўлишни орзу қиламан”¸ деган гапни айтади.

Бу тасвир ўтган йилнинг ноябрида Исломий давлатнинг медиа тарғибот тузилмаси эълон қилган пропаганда видеосидан ўрин олган эди.

Россия расмийлари “Исломий давлат” жанггарилари тарафидан қатл этилган икки эркак рус фуқаролари эканини тасдиқлашмаяпти.

Россиянинг Суриядаги элчихонаси матбуот вакили Олег Самочкин “видеода акс этган шахсларнинг Россия фуқароси экани борасида бизда ҳеч қанақа маълумот йўқ”, деб айтди.

Aйрим тaҳлилчилaр видеода қон излaри кўринмaгaни сaбaбли қатл сaҳнaлaштирилгaн бўлиши мумкинлигини aйтмоқдaлaр.

Қотилликни ижро этгaн болaкaй эсa Қозоғистондaн Суриягa оилaси билaн боргaн болaлaрнинг бири экaни тaхмин қилинмоқдa.

Озодлик исломий жанггарилар сафида жиҳод қилаëтганлар орасида камида 1000 нафар ўзбек болалари борлиги ҳақида ëзган эди.

Болалиги ўйингоҳ эмас¸ қонли жанггоҳларда кечаëтган бу болалар ўзбек жамияти эртаси учун таҳдид сифатида кўрилмоқда.

"Исломий давлат" (ИД) - Сурия шарқи ва Ироқ шимоли ҳамда ғарбида йирик ҳудудларни назорат қилаётган радикал исломий гуруҳдир.

.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG