Линклар

“Биз эски тузумни тиклашга қаратилган ҳеч қандай иттифоққа ҳеч қачон кирмаймиз, мустабид совет даврига асло қайтмаймиз”. Ислом Каримов декабрда, Конституциянинг 22 йиллигига бағишланган мажлисда айтган бу гапини орадан 37 кун ўтиб, янги депутатлар олдида қилган чиқишида яна такрорлади.

Нима учун бу масала оқсоқолни бу қадар қийнаяпти?

Бу бугунги OzodNazarда сиёсатшунос Анвар Назировга берилган саволлардан биридир.

Сиёсатшуноснинг эътиборини мана бу ҳолатга ҳам қаратдик:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 12 январь куни ўтказилган биринчи ташкилий йиғилишида янги сайланган депутатлар олдида нутқ сўзлар экан, Ислом Каримов бундай хитоб қилди:

“Нима учун бугунги кунда қандай азоб-уқубат билан Ўзбекистон мустақилликка эришди деган даврни ёзмайсизлар, нима учун индамасдан юрган, нима учун ҳеч ким билмайди бу мустақилликка эришиш учун бизлар нималарни бошимиздан кечирдик, ким бизга қарши чиқди, ким бизларни айтайлик, ютуқларимизга қарши бўлиб, шуни ҳар томонлама йўққа чиқаришга ҳаракат қилганларни нима учун болаларимиз мактабларда ўрганмайди?”

Ислом Каримов ўртага ташлаган бу саволни у кишининг номидан Анвар Назировга бердик.

Шу ўринда яна бир қизиқ гап: ЎзА ахборот агентлиги эълон қилган расмий матнда Ислом Каримов нутқининг юқорида келтирганимиз парчаси силлиқланиб, мана бу шаклда берилди:

“Айни пайтда биз бошимиздан кечирган кечаги кун, яқин тарихимизда рўй берган мана шундай фожиали воқеаларни ҳам бугунги ва келажак авлодларимизнинг онгу шуурига етказиш ҳақида ҳам бош қотиришимиз зарур. Униб-ўсиб келаётган ёшларимизни тарих сабоқлари билан, тарих ҳақиқати билан қуроллантириш лозим. Мактабларимизда, лицей ва коллежларда, олий ўқув юртларимизда айни шу мавзуларни холис ва ҳаққоний ёритиб беришга янада кўпроқ эътибор қаратишимиз керак”.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни. OzodNazar шу мавзудан бошланди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG