Линклар

Жорий йилда Тошкентда йўлкирани қимматлатиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ширкати маълум қилди.

Ширакт раҳбари Отабек Сидиқов Podrobno.uz нашрига “Жорий йилда ширкат бизнес режасида йўлкирани ошириш назарда тутилмаган. Бироқ ҳар ҳил вазият юзага келиш мумкин, ҳамма нарсани олдиндан башорат қилиб бўлмайди”, деб билдирган.

Тошкентда йўловчи ташувчи жамоат транспорти нархи сўнгги марта ўтган йилнинг 15 июнида 200 сўмга оширилган ва 1000 сўм қилиб белгиланган эди.

XS
SM
MD
LG