Линклар

logo-print

Фарғона вилоятида қўлбола электр печкасини қўллаш ортидан юз берган ёнғинда бир ёшли қизча ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, Фарғона вилояти Ёзявон туманида яшовчи фуқаро Х.Содиқов хонадонида уй эгасининг невараси ўзи ёлғиз ўйнаб ўтирган хонадаги электр иситгичдан чиққан ёнғин натижасида 15 квадрат метр жой ёниб кетган. Ёнғин ўчирилганидан сўнг бир ёшли қизалоқнинг жасади топилган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда бир ҳафта давомида 210та ёнғин юз бериб, уларда 5 киши ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG