Линклар

logo-print

Тошкент ва Душанбе виза режимини соддалаштириш юзасидан ишламоқда


Ўзбекистон - Тожикистон чегарасидаги ўтказиш пунктларидан бири.

Ўзбекистон - Тожикистон чегарасидаги ўтказиш пунктларидан бири.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Абдулфайз Атоев Тошкент ва Душанбе виза режимини соддалаштириш ҳамда транспорт қатновини йўлга қўйиш юзасидан иш олиб бораётганини билдирди.

Anhor.uz нашрининг хабар беришича, икки давлат фуқаролари учун камида 30 кунлик визасиз сафар қилиш имкониятини яратиб бериш ҳамда Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновни йўлга қўйиш масаласи кун тартибига киритилган.

9 январь куни Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари бу борадаги таклифларини Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчисига тақдим қилган ва айни пайтда бу таклифларга Тошкентнинг жавоби кутилаётир.

XS
SM
MD
LG