Линклар

logo-print

Ўзбекистон бюджети шаффоф бўлмаган давлатлар қаторига киритилди


Ўзбекистон давлат бюджети шаффофлигига доир талабларга жавоб бермайди. АҚШ Давлат департаменти эълон қилган “2014 йилдаги молиявий шаффофлик” деб номланган ҳисоботида Ўзбекистонда давлат бюджетини ишлаб чиқиш жараёни шаффоф эмас, қонунччилик органларида бюджет муҳокамаси эса, жамоатчилик учун ёпиқ, дея қайд этилади.

“Бундан ташқари вазирликларнинг кирим ва чиқимлари таҳлили ошкор қилинмайди. Табиий заҳираларни қазиб олиш ва сотишдан тушаётган даромадлар ҳам жамоатчилик учун ёпиқдир”, дейилади ҳисоботда.

“Бюджет шаффофлиги тўғрисидаги ҳисобот”да 200га яқин мамлакатда мазкур соҳага доир кузатувлар келтирилган.

Ўзбекистон бюджет шаффофлигига доир талабларга жавоб бермайдиган 50 мамлакатдан бири сифатида келтирилган. Ўзбекистондан ташқари, АҚШ Давлат департаменти танқидига Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжон каби мамлакатлар учраган.

Собиқ иттифоқ мамлакатларидан шаффофликка доир минимал мезонларга Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Латвия, Литва ва Эстония жавоб бериши қайд этилади ҳисоботда.

Кўпчилик Ўзбекистонда давлат бюджетига доир маълумот давлат сирига тенглаштирилган, деган фикрда. Кўпинча давлат бюджетини ишлаб чиқишда иштирок этган мутасаддларнинг ўзлари ҳам ҳужжатга доир тўлиқ маълуомтлари йўқлигини эътироф этади.

Айни пайтда, халқаро ташкилотлар, хусусан, АҚШ Марказий разведка бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон давлат бюджети 17-18 миллиард АҚШ долларига тенг.

XS
SM
MD
LG