Линклар

logo-print

Ўзбекистон президентлигига Каримов ва Кетмонов даъвогарлик қилмоқда


Либерал-демократик партияси президентликка номзод қилиб кўрсатган Ислом Каримов Ўзбекистонни 25 йилдан бери бошқариб келади.

Либерал-демократик партияси президентликка номзод қилиб кўрсатган Ислом Каримов Ўзбекистонни 25 йилдан бери бошқариб келади.

Ўзбекистонда сиёсий партиялар мамлакат президентлигига номзодларни кўрсата бошлади.

Дастлаб, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси амалдаги президент Ислом Каримовни яна номзод сифатида илгари сурди.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хатамжон Кетмонов номзодини эълон қилди.

Ўзбекистондаги энг кекса партиядан номзод сифатида илгари сурилган 45 ёшли Кетмонов асли андижонлик, миллати ўзбек экани айтилмоқда.

Халқ демократик партияси расмий сайтида келтирлишича, маълумоти бўйича рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлган Кетмонов 2013 йилнинг апрелида партия марказий кенгаши раиси этиб сайланган.

Ундан аввал президентликка номзод Андижон вилояти ҳокимининг диний ва жамоатчилик ташкилотлар билан алоқа қилиш масалалари бўйича муовини лавозимида ишлаган.

Либерал-демократик партияси президентликка номзод қилиб кўрсатган Ислом Каримов Ўзбекистонни 25 йилдан бери бошқариб келади. Мамлакат конституциясида бир шахснинг сурункасига икки мартадан ортиқ сайланиши тақиқланганига қарамасдан, Каримов тўртинчи марта президентликка сайланиши мумкин.

Ўзбекистонда президент сайлови жорий йилнинг 29 март куни ўтказилади.

XS
SM
MD
LG