Линклар

ЎзЛиДеп Шавкат Мирзиёевни бош вазирликка номзод деб эълон қилди


Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистоннинг амалдаги бош вазири Шавкат Мирзиёев яна ҳукумат раҳбарлигига номзод қилиб кўрсатилди.

Бу ҳақда Мирзиёев номзодини кўрсатган Ўзбекистон Либерал-демократик партия матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 57 ёшли Мирзиёевнинг номзоди партия 14 январь куни ўтказган қурултойда тасдиқланган.

Мирзиёев 2003 йилдан бери бош вазир лавозимини эгаллаб келади. Ўшанда унинг номзоди президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилга ва парламент уни маъқуллаган.

Мустақил Ўзбекистон тарихида бош вазир лавозимига номзод илк сиёсий партия томонидан илк бор илгари сурилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси амалдаги президент Каримовни ҳам яна давлат раҳбарлигига номзод сифатида кўрсатган эди.

XS
SM
MD
LG