Линклар

2014 йили Россия бозорида Ўзбекистоннинг GM-Uzbekistan қўшма корхонаси ишлаб чиқарган машиналар савдоси 38 фоизга камайди.

Автомобил ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси қўмитаси маълумотига кўра, 2013 йилда Россияда 60829 та ўзбек автомобили сотилган бўлса, 2014 йили 37695та машина сотилган.

Рубль қадрзсизланиши ортидан ўтган йилнинг декабрида россияликлар оммавий равишда автомобил харид қилгани кузатилди. Лекин бу ҳолат ҳам ўзбек автомобиллари сотилишини кўпайтирмади.

Бунинг устига 2015 йилдан бошлаб Россия бозорида GM-Uzbekistan автомобиллари нархи арзонлади.

Avto­Reliz.com нашрига кўра, Matiz машиналари 40 минг рублга арзонлаб, ҳозир бу машинани Россияда 290 минг рублдан 413 минг рублгача нархда сотиб олиш мумкин.

Андижондаги GM Uzbekistan қўшма корхонаси йилига 250 минг дона енгил автомобил ишлаб чиқаради.

Бошқа давлатларда GM Uzbekistan маҳсулотлари арзон сотилаётган бир пайтда ўзбекистонликларнинг ўзлари автомобил харид қилиш учун олдиндан қиммат нархда пул тўлаб, устига-устак, уни ойлаб кутишади.

XS
SM
MD
LG