Линклар

Наримон Умаров Ўзбекистон президентлигига 3-номзод бўлди


 Ўзбекистон президентлигига номзод Наримон Умаров

Ўзбекистон президентлигига номзод Наримон Умаров

16 январь куни “Адолат” социал-демократик партияси ўз етакчиси Наримон Умаровни Ўзбекистон президентлигига номзод қилиб кўрсатди.

Умаров Ўзбекистон президентлигига учинчи номзод бўлди.

Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Ислом Каримов 29 мартга белгиланган президентлик сайловида бу лавозимга кўрсатилган илк номзод бўлди. Унинг номзоди яна Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилди.

15 январь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам ўз раиси Ҳотамжон Кетмонов номзодини президентликка илгари сурди.

Ўзбекистон президентлиги учун сайловлар жорий йилнинг 29 мартига белгиланган. Маҳаллий қонунчиликка кўра, номзод кўрсатиш сайлов бошланишига 65 кун қолганда бошланиб, 20 кун давом этиши керак.

XS
SM
MD
LG