Линклар

Бельгияда икки террорчи ўлдирилди


Бельгияда ўлдирилган жиҳодчилар.

Бельгияда ўлдирилган жиҳодчилар.

15 январь куни Бельгиянинг Верьве шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт пайтида икки жанггари отиб ўлдирилди ва жароҳатланган бир жанггари қўлга олинди. Расмийларга кўра, Сурияда жанг қилиб қайтган ушбу жанггарилар Бельгияда террорчилик ҳужумларини амалга оширишни режалаштиргани аниқланган.

Бельгия ҳукумати мамлакатдаги террорчилик хавфини бир поғона юқорига кўтарди.

15 январь исломчи радикалларга қарши ўтказилган махсус рейдлардан сўнг Бельгияда террорчиликка қарши кураш кучайтирилди.

Пайшанба куни полиция Суриядан қайтган жанггарилар террорчилик ҳаракати содир этишга тайёрланаётгани ҳақида маълумот олганидан сўнг Брюссел ва Верьве шаҳридаги ўнлаб уйларда тинтув ўтказилди.

Верьве шаҳрида ушбу рейдлар пайти полициячиларга қарши ўт очилгандан сўнг иккита жанггари отиб ўлдирилди ва яраланган бошқа бир жанггари қўлга олинди.

Бельгия Ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерснинг бугун матбуотга билдиришича, жума куни рейдлар тўла якунланиб, тергов-суриштирув жараёни бошланган.

Бельгия Бош прокурори Эрик ван дер Сиптга кўра, жанггарилар Сурияда жанг қилиб қайтган шахслар бўлиб, улар Бельгияда теракт ўтказишни режалаштиргани аниқланган.

Рейдлар давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасида талафотлар бўлмагани айтилди.

Ўтган ҳафта Францияда жанггарилар томонидан қилинган ҳужумлар оқибатида жами 17 одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG