Линклар

Акмал Саидов иккинчи марта президентликка номзод бўлди


 Акмал Саидов

Акмал Саидов

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов президентликка тўртинчи номзод бўлди.

Акмал Саидов номзоди 16 январь куни «Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан кўрсатилди. Саидов ушбу партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси ҳисобланади.

Саидов 2007 йилги президент сайловида номзод сифатида қатнашиб, 2,85 фоиз овоз тўплаганди. Ўша пайтда Саидов сайловчилар ташаббускор гуруҳи томонидан номзод қилиб кўрсатилган.

Бугун “Адолат” социал-демократик партияси ўз етакчиси Наримон Умаровни Ўзбекистон президентлигига номзод қилиб кўрсатди.

Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Ислом Каримов 29 мартга белгиланган президентлик сайловида бу лавозимга кўрсатилган илк номзод бўлди. Унинг номзоди яна Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилди.

15 январь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам ўз раиси Ҳотамжон Кетмонов номзодини президентликка илгари сурди.

Ўзбекистон президентлиги учун сайловлар жорий йилнинг 29 мартига белгиланган. Маҳаллий қонунчиликка кўра, номзод кўрсатиш сайлов бошланишига 65 кун қолганда бошланиб, 20 кун давом этиши керак.

XS
SM
MD
LG