Линклар

logo-print

МХХнинг яна бир полковниги Деҳқонбоев 15 йилга кесилди


Иброҳим Деҳқонбоев сўнгги бир ой ичида устидан ҳукм ўқилган ягона МХХ полковниги эмас.

Иброҳим Деҳқонбоев сўнгги бир ой ичида устидан ҳукм ўқилган ягона МХХ полковниги эмас.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси собиқ бошлиғи Иброҳим Деҳқонбоев 15 йилга қамалгани айтилмоқда. Ўтган йилнинг август ойида ҳибсга олинган МХХ полковниги билан бирга у ташкил қилгани айтилаётган жиноий гуруҳга кирган ўнлаб одам қамалган.

Бир ойда икки полковник қамоққа ташланди

Қашқадарё вилояти МХХсининг собиқ бошлиғи полковник Иброҳим Деҳқонбоев 15 йиллик қамоққа ҳукм қилингани ҳақида Узметроном сайти тарқатган хабарни Озодликнинг Қаршидаги манбалари ҳам тасдиқлади.

Қашқадарё ҳуқуқ тартибот органларидаги манба собиқ МХХ бошлиғи Сурхондарёда суд қилингани боис тафсилотларни аниқлаштира олмаслигини билдирди. “Лекин Деҳқонобоев устидан ҳукм бундан икки ҳафтача аввал ўқилгани тўғрисида биламиз”, деди Озодлик манбаси.

МХХ полковниги Иброҳим Деҳқонбоев ўтган йилнинг августида, катта миқдордаги маблағларни ўзлаштирганликда айбланиб, ҳибсга олингани тўғрисида Озодлик ўша пайтда хабар қилган эди. У билан бирга МХХнинг бир неча ходими ҳам қўлга олинган эди.

Бу маълумотни ҳокимият тизимларидаги ишончли манбадан олганини айтган Узметроном нашри бош муҳаррири Сергей Ежков ҳам, Озодлик билан суҳбатда, Деҳқонбоев дохил гуруҳ устидан ҳукм бир неча ҳафта аввал Сурхондарёда ўқилганини билдирди.

- Суд, адашмасам, янги йилдан сал аввалроқ бўлиб ўтган. У билан бирга бир тўда одам ҳам қамалди. Ҳаммаси битта иш бўйича суд қилинган. Судланувчилар орасида Деҳқонбоев билан бирга МХХ тизимида ишлаган ходимлар ҳамда божхона ва бошқа идораларнинг бир гуруҳ собиқ ходимлари устидан ҳам ҳукм ўқилган,- дейди Ежков.

Озодликнинг Қашқадарёдаги манбаси, ўтган йилнинг августида, Деҳқонбоев билан бирга МХХнинг ҳуқуқ-тартибот органларини назорат қилиш бўлими бошлиғи Санжар Йўлдошев ҳам қўлга олинганини хабар қилган эди. "Ундан бир ҳафта аввалроқ эса, вилоят МХХ иқтисодий жиноятлар бўлими раҳбари ҳам ҳибсга олинган эди", дея билдирган эди Озодлик манбаси.

Бир-биридан мустақил бир неча манбага кўра, Иброҳим Деҳқонбоев етакчилик қилган гуруҳ нафақат Қашқадарё вилояти, балки ўзи туғилиб ўсган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳам ўнлаб миллион АҚШ долларига тенг безнес тузилмаларини назорат қилиб келган.

Узметроном муҳаррири Ежков ишончли манбаларга таяниб, бу бизнес тузилмаларга оид тафсилотларни Озодликка гапириб берди.

- Бу ишда Бўстонлиқ туманидан жуда кўп одам ўтган. Чунки унинг, яъни Деҳқонбоевнинг кўплаб уйлари бўлган. Бу уйлар ижарага берилган ва баъзиларида фоҳишахоналар ташкил қилингани айтилмоқда,- дейди Ежков.

Иброҳим Деҳқонбоев сўнгги бир ой ичида устидан ҳукм ўқилган ягона МХХ полковниги эмас.

Ўзбекистон Республикаси МХХсининг яна бир нуфузли зобити Жавдат Шарифхўжаев 4 йилга қамоққа ҳукм қилингани тўғрисида Озодлик шу ҳафта бошида хабар қилган эди. МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи, 50 яшар полковник Шарифxўжаев ноқонуний тадбиркорлик, коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинганини Озодликнинг Ўзбекистон давлат тизимларидаги бир-биридан мустақил манбалар билдирди.

Озодликка маълум бўлишича, Иброҳим Деҳқонбоев ва Жавдат Шарифхўжаев устидан ўтказилган маҳкамалар бир-бирига боғлиқ эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG