Линклар

logo-print

Муллажоновларнинг яна бири ишдан четлатилгани айтилмоқда


Uzbekistan - Uzbek Prosecutor, generic, undated

Uzbekistan - Uzbek Prosecutor, generic, undated

Озодлик радиосига маълум бўлишича, Бош прокуратуранинг молиявий жиноятларга қарши кураш департаменти мулозими Абдужаббор Муллажонов ишдан четлатилди.

Озодлик радиосининг бир биридан мустақил манбаларига кўра, “Абдумажид Муллажоновнинг ишдан олинишига сабаб Юнусобод ва Сергили туманларида ZTE Petroleum МЧЖга тегишли заправкаларни (АЁҚШ-таҳр.) ноқонуний ташкил қилинган кимошди савдоси орқали сотиб олган. Бунинг учун биржадагиларга 700 минг АҚШ доллари миқдорида пора берган”.

Манбанинг яна иддао қилишича, автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларини ноқонуний ўзлаштириш схемасида иштирок этганлик гумони билан март ойидан бери камида 34 киши, жумладан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек хўжалик суди, тадбиркорлик объектларини баҳолаш билан шуғулланадиган идора ходимлари ва бошқалар ҳибсга олинган. Яна кўплаб одам тергов идоралари томонидан қидирувга берилгани иддао қилинмоқда.

Ўзбекистон бош прокуратурасининг ўзини таништирмаган вакили Озодлик сўровига жавобан Муллажоновнинг ишдан олинганига доир хабарни инкор қилди. “Абдужаббор ака шу ерда юрибдилар”, дея таъкидлади прокуратура вакили.

Айни пайтда Озодликнинг бир-биридан мустақил манбалари Тошкент вилояти милицияси бошлиғи Абдумажид Муллажонов шу кунларда даволаниш учун Москвага кетганини маълум қилди.

Озодликнинг Тошкентдаги манбалари мамлакат ҳуқуқ-тартибот тизимларида ўтган йили бошланган “тозалаш операцияси” давом этаётганини хабар қилмоқда.

Манбаларимиздан бирининг маълум қилишича, шу ҳафта бошида Бош прокуратуранинг Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти мулозими Абдужаббор Муллажонов ҳибсга олинган.

35 ёшли Абдужаббор Ўзбекистондаги энг нуфузли шахслардан бири Марказий банк раиси Файзулло Муллажоновнинг ўғлидир. У шунингдек, Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири Зокиржон Алматовнинг куёви ҳамдир.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раисининг тўнғич ўғли 42 ёшли Абдумажид Муллажонов ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан олинган эди.

Озодлик манбаларига кўра, собиқ милиция бошлиғи молиявий жиноятларга алоқадорликда гумонланиб ишдан четлатилган. Озодликка 16 январь куни хабар йўллаган манба прокуратура департаменти мулозими Абдужаббор Муллажонов акасининг ишларига алоқадорликда гумонланиб ишдан четлатилган.

Манбаларимиз иддаоларига кўра, Абдумажид Муллажонов рейдерлик орқали мамлакатдаги қатор йирик тадбиркорлардан бизнесини тортиб олган.

Абдумажид Муллажонов ҳозирда Ўзбекистон тергов идоралари тарафидан қидирилаётган ва айрим маълумотларга кўра, Бирлашган Араб Амирликларида яшириниб юрган Баҳодир Каримжоновга қарашли объектларни ҳам мулк биржаси орқали арзонлаштирилган нархда сотиб олганини иддао қилинмоқда. Ўзбекистонда Бохо Шакар лақаби билан танилган Каримжонов 2013 йил бошида мамлакатни тарк этган ва қидирувга берилган.

Манбанинг иддао қилишича Бохо Шакарга тегишли мева-сабзовотларни сақлаш корхонаси тадбиркор қидирувга берилиши ортидан Абдумажид Муллажонов томонидан ўзлаштирилиб, Fresh Green Agro ширкати сифатида унинг яқинлари номига расмийлаштирилган.

“Fresh Green Agro Муллажонов хотинининг Ихтиёр исмли укаси номига расмийлаштирилган эди. Бу фирманинг Сирғалида мева сақлаб берадиган музлатгичлари бор. Бундан ташқари Муллажонов назорат қилган бензин ва газ қуйиш шохобчалари ҳам унга расмийлаштирилган эди”, дея иддао қилади манба.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG