Линклар

Ўзбекистонда рўйхатга олинган партияларнинг барчаси президентликка номзод кўрсатди


Ўзбекистонда рўйхатга олинган тўрт сиёсий партиянинг барчаси 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида кураш олиб борадиган ўз номзодлари номини маълум қилди.

15 январь куни Ўзбекистон либерал демократик партиясидан амалдаги президенти Ислом Каримов, Халқ демократик партиясидан партия раиси Ҳотамжон Кетмонов номзоди президентликка кўрсатилган эди.

16 январда “Адолат” партиясидан Наримон Умаров,“Миллий тикланиш” партиясидан Акмал Саидов номзодлари илгари сурилди.

Ўзбекистон президентлиги учун сайловлар жорий йилнинг 29 мартига белгиланган. Маҳаллий қонунчиликка кўра, номзод кўрсатиш сайлов бошланишига 65 кун қолганда бошланиб, 20 кун давом этиши керак.

XS
SM
MD
LG