Линклар

Ўзбекистоннинг футбол бўйича терма жамоаси Япония билан ўртоқлик учрашувини шу йилнинг 31 мартида Токиода ўтказади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси тарқатган маълумотда айтилишича, мазкур учрашувни ўтказиш бўйича музокаралар натижасида мана шундай қарор қабул қилинган. Ўйин Тошкент вақти билан соат 15дан 25 дақиқа ўтганда бошланади.

ФИФА рейтингида Осиё футбол конфедерацияси жамоалари орасида Япония иккинчи ўринни қўлдан бой бермай келмоқда. Ўзбекистон эса Осиё жамолалари орасида 4-ўринни эгаллаб турибди.

ФИФА рейтингида Осиё жамоалари орасида Эронга 1-ўрин, Жанубий Кореяга эса 3-ўрин берилган.

XS
SM
MD
LG