Линклар

logo-print

Тожикистон Туркиядан мухолифатчини Душанбега топширишни талаб қилмоқда


Умарали Қувватов ҳимоясига ўтказилган намойиш.

Умарали Қувватов ҳимоясига ўтказилган намойиш.

Тожикистон Туркиядан тожик мухолифатчиси Умарали Қувватовни Душанбега топширини расман талаб қилди.

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода расмий сўровда Умарали Қувватов товламачиликда айбланиб қидирувга берилганини маълум қилди. Мухолифатчи эса ўзининг сиёсий фаолияти туфайли таъқиб қилинаётганини айтмоқда.

Умарали Қувватовнинг “24 гуруҳи” ижтимоий тармоқлар орақли аҳолини ҳукуматга қарши намойишлар ўтказишга чақириб келган. Ўтган йилнинг октябрида Душанбе суди мазкур гуруҳни экстремистик ташкилот, деб қарор чиқарган эди.

Қувватов ва унинг уч сафдоши ўтган йилнинг декабрида Туркияда виза тартибини бузгани учун ҳибс қилинган эди. Гуруҳнинг Россияда қўлга олинган бир қатор аъзолари яқин кунларда Душанбега экстрадиция қилиниши мумкин.

Бир вақтлар президент Эмомали Раҳмон оиласига яқин бўлган Умарали Қувватов Тожикистонни 2012 йилда тарк этган эди.

XS
SM
MD
LG