Линклар

Украиналик фаоллар истилочиларга қарши намойиш ўтказмоқчи


Украинада урушга Россия тажовузига қарши намойишлар ўтган йилдан буён ўтказиб келинади.

Украинада урушга Россия тажовузига қарши намойишлар ўтган йилдан буён ўтказиб келинади.

18 январь куни Киевда жамоатчилик фаоллари бирдамлик маршини ўтказмоқчилар. Шанба оқшомидаги маълумотларга кўра, Facebook ижтимоий тармоғи орқали кўтарилган бу ташаббусга 10 минг киши “лаббай” жавобини бериб, акцияда иштирок этиш истагини билдирган.

Ижтимоий тармоқда бу акция “Украиналик тинч фуқароларнинг Москва қўшинлари ва малайлари томонидан ўлдирилишига қарши тинч бирдамлик марши” деган ном олди.

Бирдамлик юриши иштирокчилари бугун Тошкент вақти билан соат 17.00 да Киевнинг Михайлов майдонигайиғилишлари кутилмоқда.

Ташкилотчилар режасига кўра, Киевдаги Мустақиллик майдони томон юриш чоғида фаоллар юртдошларини истилочиларга қарши курашда ўзаро бирдамликка чақирадилар ҳамда Донбассда ҳалок бўлган барчани ёдга оладилар. Кейинроқ эса Майдонда ҳалок бўлганлар хотирасига шамлар ёқилади.

Бу орада Украина шарқида Киев кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида Донецк аэропорти учун жанг шиддати кучайиб бормоқда. Маълумотларга кўра, кечаги жангларда камида олти киши ҳалок бўлган. Жанг шиддатининг кучайиши Украина шарқида тинчликни қарор топтириш бўйича Минскдаги музокараларни боши берк кўчага киритиб қўйди. 16 январь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши кейинги ҳафтада Украинадаги бўҳрон муҳокама қилинишини билдирган. Бу Кенгашнинг Украинадаги уруш бўйича 27-мажлиси бўлади. 2014 йилнинг апрель ойидан буён давом этаётган бу урушда 4 минг 700 дан зиёд киши ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG