Линклар

Ўзбек футболчилари Саудий Арабистони терма жамоасини мағлубиятга учратди


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Саудий Арабистони термаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё кубоги чорак финалига йўлланма олди.

Тўпларни Ўзбекистон томонидан Сардор Рашидов, Воҳид Шодиев ва Сардор Рашидов, Арабистон томонидан эса Ас-Саҳлавий киритди.

Шу тариқа, ўзбек футболчилари “В” гуруҳида иккинчи ўринни олиб, плей-офф босқичига чиқди.

Чорак финалда Ўзбекистон термаси “А” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Жанубий Корея жамоасига қарши тўп суради. Мазкур ўйин 22 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да бошланади.

XS
SM
MD
LG