Линклар

“Исломий давлат” асир сақлаган 350 га яқин язидийни озод қилди


Синжардаги қочқинлар лагерида қолаётган язидийлар.

Синжардаги қочқинлар лагерида қолаётган язидийлар.

Курд расмийлари берган маълумотга кўра, озод қилинганларнинг аксарияти кексалар, ногиронлар ёки хасталардир. Хасталар орасида аҳволи оғир бўлган гўдакларнинг борлиги айтилди.

Хабарларга кўра, жангарилар асирларни Тал Афар шаҳрида 5 ой сақлаган ва сўнгра ҳибсхоналардан озод қилиб, Курд мухторияти пойтахти Ирбил яқинига келтириб ташлаган.

Озод этилган асирларни ҳозир курд ҳарбийлари сўроқ қилмоқда.

“Исломий давлат” жанггарилари ўтган ёзда Ироқнинг шимоли-ғарбида яшовчи язидийлар жамоасига ҳужум қилган, эркакларнинг кўпчилигини ўлдирган, аёл-қизларни эса жория қилиб олган.

Хабарларга кўра, шу кунда юзлаб язидий аёллари жангарилар ўртасида қул каби қайта ва қайта сотилмоқда.

XS
SM
MD
LG