Линклар

logo-print

Женевада Эрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди


Эроннинг Женевадаги музокарачилари раҳбари Аббос Ароқчи.

Эроннинг Женевадаги музокарачилари раҳбари Аббос Ароқчи.

Якшанба куни Женевада Эрон ва жаҳондаги олти қудратли давлат вакиллари ўртасида Теҳрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Дипломатлар бу музокараларнинг “чекланган муваффақият” билан якунланганини айтмоқдалар.

Британия, Хитой, Франция, Россия, АҚШ, Германия ҳамда Эрон вакилларининг кечаги музокараси ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Эрон делегацияси раҳбари Аббос Ароқчи музокаралар “нафли” бўлганини қайд этди, аммо “бирор-бир олға силжиш ҳақида гапиришга ҳали эрта” эканини айтди. Хитой вакили Ван Цюнь музокараларнинг навбатдаги раунди февраль ойи бошига белгиланганини, бироқ унинг қаерда ўтиши ҳозирча маълум эмаслигини билдирди.

Музокаралар халқаро санкцияларни юмшатиш эвазига Теҳрон ядровий дастурини чеклашга қаратилган. Америкалик депутатлар Теҳрон ядровий дастури бўйича шу йилнинг 30 июнигача бир битимга келинмаса, Эронга нисбатан янги санкциялар қўллаш таклифи билан чиққанлар. Бироқ АҚШ президенти Барак Обама 16 январь кунги чиқишида ядровий дастур бўйича музокаралар давом этар экан, конгрессменларни янги санкция қўлламасликка чақирган, акс ҳолда, бу мазмундаги ҳужжатга вето қўйишидан огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG