Линклар

logo-print

Порошенко Украина шарқидаги ерлар айирмачилардан қайтариб олинишини таъкидлади


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко Киев мамлакат шарқидаги айирмачилар назоратида бўлган ҳудудларни ўз қаламравига қайтаради, дея баёнот берди. Бу баёнот 18 январь куни Киевда ўтказилган Бирдамлик марши чоғида янгради. Марш иштирокчиларига мурожаат қиларкан, Порошенко Украина айирмачиларга ўз ҳудудидан бир қарич ҳам ер бериб қўймаслигини таъкидлади.

Киевда ўтказилган кечаги юришда, тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 20 минг чоғли одам қатнашган. Марш иштирокчилари қўлларида Украина байроқлари ва 13 январь куни Донецк вилоятининг Волноваха қишлоғида ўққа тутилган автобусдаги йўловчилар хотирасига “Мен Волновахаман” деб ёзилган баннерларни тутиб турганлар. Ўтган ҳафта содир бўлган бу фожеа чоғида 12 киши ҳалок бўлганди. Киев бу фожеада айирмачиларни айблаган. Айирмачилар эса бу айбловни рад этганлар.

Кечаги марш иштирокчилари Украина шарқидаги қуролли тўқнашув қурбонларини бир дақиқали сукут билан ёдга олдилар.

Норозилик акциялари якшанба куни Киевдан ташқари Украинанинг Запорожье, Днепропетровск, Ровно, Львов, Одесса, Харьков ва Кривой Рог каби шаҳарларида ҳам ўтказилган.

XS
SM
MD
LG