Линклар

logo-print

Россияда GM Uzbekistan машиналари савдоси қисқаришда давом этмоқда


2014 йилда Россия бозорида GM Uzbekistan улуши 1,5 баробарга қисқарди.

2014 йилда Россия бозорида GM Uzbekistan улуши 1,5 баробарга қисқарди.

Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналар савдоси қисқаришда давом этмоқда. Россия матбуотининг хабар қилишича, ўтган йилда бошланган жараён бугун ҳам тўхтамаган.

Хусусан, 2014 йил декабрида Россияда миллий валюта қадрсизланиши сабабли россияликлар автомобилларни тури, ранги ва бошқа омилларда қатъий назар оммавий сотиб олганига қарамасдан, GM Uzbekistan ишлаб чиқарган машиналардан 2340 донаси сотилган холос. 2013 йил декабрида Россияда ўзбек машиналарининг 6196 донаси сотилган, яъни бу даврдаги савдо ҳажми қарийб уч баробарга қисқарган.

2014 йилда GM Uzbekistan ширкатирнинг Россиядаги улуши 1,5 фоизга қисқари, энг кўп автомобил сотаётган 25 ширкат қаторига кира олмади.

XS
SM
MD
LG