Линклар

logo-print

Президентнинг собиқ маслаҳатчиси Тимур Алимов оламдан ўтди


"Дунё ўзбеклари" нашри эълон қилган бу расмда Тимур Алимов чапдан иккинчи.

"Дунё ўзбеклари" нашри эълон қилган бу расмда Тимур Алимов чапдан иккинчи.

Тимур Алимов 78 ëшида 19 январь тонгида Тошкентда оламдан ўтди. Жаноза Алимов яшаган Тошкентнинг Шукур Бурхонов маҳалласида душанба куни пешинга бориб ўқилди ва марҳум “Ўзбекфильм” киностудияси ëнидаги қабристонга дафн қилинди.

Тимур Агзамович Алимов 1985 йилдан 1988 йилгача Тошкент вилояти обкомининг биринчи котиби бўлган. (Ҳозирги ўлчовда Тошкент вилояти раҳбари-таҳр.)

Алимов таниқли ўзбек шоири Ғафур Ғуломнинг жияни бўлгани туфайли мансаб пиллаполаридан кўтарилгани айтилади.

Ўзбекистонлик таниқли журналист Шароф Убайдуллаевнинг айтишича¸ 1985 йилда Кремль тарафидан Ўзбекистонда олиб борилган “Пахта иши” деб аталган қатағон жараëнида Алимов фаол иштирок этган ва ўнлаб ўзбек мулозимларининг ноҳақ қамалишига сабаб бўлган.

Мустақиллик даврига келиб Алимов Ўзбекистон президентининг кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган эди.

Шароф Убайдуллаевнинг сўзларига кўра¸ президент девонида кадрлар масаласини бошқарган Темур Алимов Ўзбекистондаги “Тошкент клани” деган аймоқнинг асосчиси сифатида ўнлаб мутаҳассисларни ишдан четлатган ва қамоққа ташлатган шахс сифатида ҳам танилган.

Суҳбатдошга кўра¸ айнан Темур Алимов жорий Бош вазир Шавкат Мирзиëевни сиëсий саҳнага олиб чиққан.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG