Линклар

ЕИ ташқи ишлар вазирлари террорчилик ва Россия масаласини муҳокама қилмоқда


Европа Иттифоқи ташқи масалалар бўйича мутасаддиси шу ой бошроғида Францияда исломчи жангарилар содир этган ҳужумлар ортидан аксил террор коалициясини тузишга чақирди. 19 январь куни Брюсселда қилган чиқишида Фредерика Могерини террорчиликка қарши курашни мақсад қилувчи кенг коалиция мусулмон давлатларини ҳам ўз ичига олиши керак, дея таъкидлади.

Брюсселда бугун бошланиши кутилаётган ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғинида Араб Давлатлари лигаси бош котибининг қатнашиши кутилмоқда.

Мазкур учрашув олдидан гапирган Могерини мусулмон давлатлари билан ҳам, Европа Иттифоқи ичида ҳам ҳамкорликни ошириш лозим, дея баён қилди.

7-9 январь кунлари Парижда рўй берган ҳодисалар ва Ғарбий Европа мамлакатларида радикал исломчи, деб гумон қилинганларга нисбатан амалга оширилган полиция рейдлари европаликлар орасида радикализм кучаяётганига доир хавотирларни келтириб чиқарди.

ЕИ ташқи ишлар вазирлари учрашувида Украинадаги бўҳрон оқибатида ёмонлашган Россия билан муносабатлар ҳам муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG