Линклар

Путин рус аскари арман оиласини ўлдиргани тергов қилинишини ваъда берди


Россия Президенти Владимир Путин Арманистонда рус аскари томонидан бир оиланинг олти аъзоси ўлдирилиши юзасидан жиддий тергов ўтказилишини ваъда қилди. Арманистоннинг Гюмри шаҳридаги Россия ҳарбий базаси олдида рўй берган ҳодиса Путиннинг арман ҳамкасби Серж Саркисян билан телефон суҳбати мавзуси бўлди.

Бироқ 18 январь кунги Путин-Саркисян телефон сўзлашувига доир эълон қилинган расмий хабарномада Россия арман оиласини ўлдирганлигига иқрор бўлган рус аскарини Арманистонга топшириши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Гюмри шаҳридаги қотиллик ўтган ҳафта оддий аскар Валерий Пермяковнинг Арманистонга топширилиши талаби билан йирик намойишларни келтириб чиқарди

Кремль тарқатган хабарномада айтилишича, Путин ҳалок бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдирган ва Саркисянга ўтган ҳафтадаги ҳодисада омон қолган олти яшар чақалоқни Россия шифокорлари даволашга тайёрлигини билдирган. Путин Саркисянга тергов “қисқа муддатда ўтказилиб, айбдор қонунга мувофиқ жазосини олади”, дея ваъда қилгани қайд этилган хабарномада.

Бу ҳодиса Россия билан Арманистон ўртасидаги муносабатлар учун синов деб баҳоламоқда. Арманистон йил бошида Москва етакчилигидаги Евроосиё Иқтисодий Иттитфоқига қўшилди ва Жанубий Кавказда Россиянинг энг асосий иттифоқчиси ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG