Линклар

Осиё Кубоги-2015: Равшан Эрматов Япония-Иордания ўйинини бошқаради


Чапданг ўнгга: қирғизистонлик қанот ҳаками Баҳодир Қўчқоров, Равшан Эрматов ва ўзбекистонлик қанот ҳаками Абдухамидулло Расулов.

Чапданг ўнгга: қирғизистонлик қанот ҳаками Баҳодир Қўчқоров, Равшан Эрматов ва ўзбекистонлик қанот ҳаками Абдухамидулло Расулов.

Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов Австралияда ўтаётган Осиё Кубоги мусобақасида Япония ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги гуруҳ учрашувини бошқаради.

"D" гуруҳида сўнгги тур доирасида ўтадиган ушбу учрашув 20 январь куни Мелбурн шаҳрида бўлиб ўтади.

Учрашув қизғин тусда ўтиши кутилмоқда. Икки турдан сўнг 3 очко тўплаган Иордания чорак финал босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун Японияни мағлуб этиши керак бўлади.

Айни дамда 6 очко билан "D" гуруҳида пешқадам бўлган Японияга эса чорак финалга чиқиши учун дуранг натижаси ҳам кифоя қилади.

Ушбу учрашувда Эрматовга қанотларда ўзбекистонлик Абдухамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади.

Бунгача 37 ёшли Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи 2015 йилги Осиё Кубогида Австралия ва Қувайт ўртасидаги очилиш ўйини ҳамда "С" гуруҳидаги Қатар-Эрон 2-тур учрашувини бошқарган эди.

XS
SM
MD
LG