Линклар

Украина шарқидаги Донецк шаҳри аэропорти яқинида ҳукумат кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида кечган қақшатгич жангларда ўнлаб одам ҳалок бўлди.

Гувоҳларга кўра, ўтган тунда Донецк ва Луганск вилоятларида артиллерия овозлари эшитилиб турган.

Донецкдаги маҳаллий касалхона ҳужумлардан вайрон бўлган.

Томонлар бири-бирини тинч аҳолига қарши жиноятларда айбламоқда.

Ўзини “Донецк халқ республикаси” деб атаётган айирмачи гуруҳлар Донецк аэропорти устидан назорат ўрнатганини бир неча марта даъво қилиб чиққан эди.

Лекин, Украина расмийлари ҳар гал бу иддаоларни рад қилган.

Айни пайтда Украинада Армияга навбатдаги чиқирув ҳақидаги қонун бугундан кучга кирди.

Ҳукумат келаси ярим йилдан ошиқроқ вақт мобайнида Украина армиясига 100 мингдан зиёд аскар ва офицер ёллашни режаламоқда.

Киев ҳукумати мамлакат худудий яхлитлигига жиддий хавф пайдо бўлгани сабаб шундай мобилизацияга эхтиёж борлигини айтмоқда.

Душанба куни Украина Мудофаа вазирлиги Россия қуролли кучларининг 700га яқин аскари Украина чегарасини кесиб ўтганини билдирганди.

Ўз навбатида Москва Украина шарқидаги қуролли тўқнашувларга алоқаси йўқлигини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG