Линклар

Бишкекда "Мен Шарли эмасман" тадбирида мингга яқин одам қатнашди


Қирғизистонда Муҳаммад Пайғамбар карикатураларига қарши “Мен Шарли эмасман”, деб номланган норозилик намойишида мингга яқин одам қатнашди.

Қирғизистон парламентининг бир қанча депутатлари ҳам қатнашган бугунги тадбирда қатнашчилар “Биз пайғамбар Муҳаммадни севамиз” “Биз Шарли эмасмиз”, деган шиорларни кўтариб, юриш қилди.

Бир кун аввал Чеченистон пойтахти Грознийда ҳам Муҳаммад пайғамбар карикатураларига қарши оммавий акция бўлиб ўтганди.

Грознийдаги тадбирда 200 мингга яқин одам қатнашганди.

7 январда Парижда Charlie Hebdo журнали офисига ҳужум содир этилган. Қуролланган шахслар 12 кишини отиб ўлдирган эди.

Воқеа жойидан яширинган ҳужумчилар кейинчалик полиция тарафидан отиб ўлдирилди.

Ўтган якшанба куни Франциянинг Париж ва бошқа шаҳарларида ҳужумларни қоралаб ўтказилган бирдамлик юришида уч миллиондан ортиқ одам қатнашганди.

Айни пайтда, бир қанча одам ўлимига сабаб бўлган фожеага қарамасдан Charlie Hebdo журнали яна Муҳаммад пайғамбар карикатурасини чоп этди.

XS
SM
MD
LG