Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:54

Эксперт: “ИД” Фарғона водийсида террорчилик амалларини режаламоқда


Ироқ ва Суриянинг бир қисмини ишғол этган “Исломий давлат” террор гуруҳи Марказий Осиёда нобарқарорликларни келтириб чиқаришга 70 миллион доллар ажратган.

Бу ҳақда диншунос эксперт Қодир Маликов бугун Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлади.

Қирғизистонлик эксперт фикрича, “ИД” таркибида “Мовароунаҳр” дея аталувчи гуруҳ бор ва мазкур гуруҳ асосан Марказий Осиё мамлакатларидан келган кўнгилли жанггарилардан ташкил топган.

Ҳозир “ИД” Марказий Осиёга кўз тикган ва Фарғона фодийсида террор амаллари уюштириш учун “Мовароунаҳр” жанггари гуруҳига маблағлар ажратган бўлиши мумкин, дейди у.

– Биздаги маълумотга кўра, “ИД” Қирғизистон жануби орқали Ўзбекистонда вазиятни изидан чиқариш ниятида, - деди қирғизистонлик эксперт Қодир Маликов.

Аввалроқ, Марказий осиёлик бошқа экспертлар ҳам “ИД” минтақада янги беқарорлик ҳудудларини келтириб чиқаришиданхавотир билдирганди.

XS
SM
MD
LG