Линклар

logo-print

BahsOnline: Мирзиёев Бош вазирликни эплаяптими ёки йўқми?


Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев.

Ўн икки йилдан буён Ўзбекистон Бош вазири бўлиб келаётган Шавкат Мирзиёевнинг бу вазифани қанчалик уддалаётгани BahsOnlineнинг 21 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган навбатдаги мунозарасида баҳс қилинди. Баҳсда иштирок этишни истаганлар OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz манзилларига қўшилинг!

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакат президентлигига Ислом Каримов номзодини кўрсатганидан сўнг амалдаги Бош вазир Шавкат Мирзиёевни яна ҳукумат раҳбарлигига номзод қилиб кўрсатди.

Шавкат Мирзиёев 2003 йилдан бери бош вазир лавозимини эгаллаб келади. Ўшанда унинг номзоди президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган ва парламент уни маъқуллаган эди.

Мустақил Ўзбекистон тарихида бош вазир лавозимига номзод сиёсий партия томонидан илк бор илгари сурилмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бош вазири лавозимини 12 йилдан буён эгаллаб келаётган Шавкат Мирзиёев бошқаруви пайтида мамлакатда бир қанча иқтисодий ютуқларга эришилганини, аҳолининг моддий турмуши яхшиланганини иддао қилади.

Айни пайтда мустақил иқтисодчилар ва жамиятшунослар фикрича, Шавкат Мирзиёевнинг бош вазирлиги пайтида мамлакат иқтисоди касодга учради, ишсизлар сафи янада ошди, электр ва газ танқислиги кучайди, хорижга кетаётган меҳнат муҳожирларининг оқими кўпайди.

Хўш, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон иқтисодини аввалги йилларга нисбатан кўтара олдими ёки аксинча, таназзулга учратдими?

Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги ҳукуматнинг аҳоли турмуш тарзини яхшилаш борасидаги ишларига қандай баҳо берасиз?

ЎзЛиДеп томонидан номзоди яна кўрсатилган Шавкат Мирзиёев яна бош вазирликка лойиқми?

Баҳсда ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Санжарбек, ўзбекистонлик иқтисодчи Аҳмаджон Комилов ва тингловчилар иштирок этди.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Баҳсга марҳамат!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG