Линклар

logo-print

Сергей Лавров: Ғарб Россияни яккалаб қўймоқчи


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарбни Россияни яккалаб қўйишга уринаётганликда айблаб, бундай ҳаракатлар муваффақиятсизликка учрашидан огоҳлантирди.

Москвада 21 янвраь куни ўтказилган йиллик матбуот анжуманида Лавров Ғарб давлатларининг кўпчилигида Россияни изоляция қилиш чақирувлари янграётгани, хусусан, АҚШ Президенти Барак Обама 20 январь куни Мамлакатнинг бугунги аҳволига доир қилган чиқишида шу қабилдаги баёнотларни қилганини таъкидлади. Россияни изоляция қилиш уринишлари натижа бермайди, деди Лавров.

Россия янги Совуқ уруш тарафдори эмас, деган Лавров Қўшма Штатларни ҳамкорлик йўлига қайтишга чақирди. Унинг айтишича, биргаликда ишлаш ҳаракатларига Ғарбнинг Россияга “бир томонлама босим” ўтказиш уринишлари путур етказмоқда.

Россия, деди Лавров, Украинадаги бўҳронга ечим топишга қўлдан келганча ҳаракат қилади. Унинг айтишича, мамлакат шарқида жанглар давом этаётганига Киевнинг қайсарлиги сабабчидир.

Бугун Лавров Берлинда Украина, Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари билан Украина бўҳронини муҳокама қилади. Россия дарҳол ўт очишни тўхтатиш йўлларини қидиради, деди у.

XS
SM
MD
LG