Линклар

Барак Обама: Иқтисодий бўҳрон ва уруш саҳифасини ёпиш фурсати келди


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама йилларга чўзилган уруш ва иқтисодий инқироздан кейин “бўҳрон шарпаси бартараф қилинди ва бугун мамлакатнинг аҳволи кучлидир”, дея баён қилди.

20 январь куни йиллик Мамлакат аҳволи тўғрисидаги мурожаатида Обама катта уринишлар эвазига АҚШ иқтисодини қайта оёққа турғаза олганини таъкидлаб, рецессия ва уруш “саҳифасини ёпиш” фурсати келди, дея баён қилди.

Обама ўтган ноябрдаги сайловлардан кейин Республикачилар назоратига ўтган Сенат ва Вакиллар Палатаси олдида илк бор чиқиш қилди.

Халқаро сиёсатга тўхталган Обама Американинг ҳарбий ва дипломатик салоҳаиятини бирлаштирувчи “оқил етакчилик” ғоясини илгари сурди.

Вашингтон, деди Обама, Россиянинг Украинага нисбатан агрресиясига қаршилик қилиш орқали йирик давлатлар кичик мамлакатларни қўрқита олмаслиги керак, деган тамойилни қўллаб-қувватламоқда.

Обама шунингдек АҚШ Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий қилиши ядровий бўҳронга доир музкоараларга зарар етказиши мумкинлигини айтиб, бунга оид ҳар қандай ҳаракатга вето қўйишини билдирди.

XS
SM
MD
LG