Линклар

Тошкент вилоятида тадбиркорларга нисбатан сохта жиноят ишларини очган ички ишлар идораси ходимлари қўлга олинди.

“Ёшлар” телеканалига таяниб, Подробно.уз нашрининг хабар қилишича, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасининг ходимлари Рўзмат Маҳкамов, Навфал Имоматов ва Шухрат Файзуллаевларни қўлга олган. Бу миилиция ходимлари уюшган жиноий гуруҳ билан алоқа ўрнатиб, уларга турли хил химзатларни кўрсатиб келган, дейилади хабарда.

Яна айтилишича, улар ўз қилмишларини асосан Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманларида содир этган. Гумонланувчилар тадбиркорларга турли тўсиқлар яратиб, сохта жиноят ишлари очган, тухмат ва ёлғон билан тадбиркорларни қамоққа ташлаган.

Эслатамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдумажид Муллажонов ишдан олинган эди. Озодлик манбалари милиция бошлиғи Муллажонов тадбиркорлар бизнесини тортиб олганлик айби билан ишдан ҳайдалди, дея билдирган.

“Ёшлар” телеканалига кўра, қўлга олинган милиционерларга нисбатан тергов олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG