Линклар

Гюмрида рус аскари қўлидан ҳалок бўлган олти ойлик чақалоқ дафн қилинди


Арманистоннинг Гюмри шаҳрида Россия аскари ўлдирган оиланинг олти ойлик чақалоғи дафн этидли. Ўтган ҳафта содир бўлган ҳодисада Гюмри шаҳридаги Россия ҳарбий базасида хизмат қилган аскар бир оиладан еттик кишини ўлдирган эди.

21 январь куни олти ойлик Серёжа Аветисянни дафн қилгани юзлаб одам келди. 12 январь куни Гюмридаги Россия ҳарбий базасидан қочган оддий аскар Валерий Пермяков болакайнинг оиласидан олти кишини ўлдирган, Серёжанинг ўзини эса пичоқлаб жароҳатлаган эди. Олти ойлик чақалоқ 19 январь куни касалхонада жон берган эди.

Бу воқеа Ереван ва Гюмрида йирик норозилик намойишларини келтириб чиқарган эди. Минглаб норозилар Пермяковнинг Арманистонга топширилишини талаб қилди.

Расмийларга кўра, рус аскари 13 январь куни Арманистон-Туркия чегараси яқинида қўлга олинган.

Москва 20 январь куни Пермяковнинг Арманистонда Россия ҳарбий суди томонидан суд қилинишини эълон қилди.

21 январь куни Москвада чиқиш қилган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳалок бўлган оила яқинларига ҳамдардлик билдириб, “бу фожеадан геополитик мақсадларда фойдаланиш ҳаракатлари жирканч ва номақбулдир”, дея таъкидлади.

XS
SM
MD
LG