Линклар

logo-print

Бўҳронларни ўрганиш гуруҳи: Марказий Осиё режимлари исломий радикализмга ҳисса қўшмоқда


Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи Марказий Осиё давлатлари Исломий Давлат жангариларидан келаётган таҳдид ва минтақада “радикализмнинг кучаяётгани”га қарши барқарор ва мувофиқлаштирилган стратегия ишлаб чиқиши керак, демоқда.

20 январь куни эълон қилинган “Сурия чақирмоқда: Марказий Осиёда радикаллашув”, номли ҳисоботда айтилишича, 2000-4000 нафар марказий-осиёлик Исломий Давлат назоратидаги ҳудудларга кетиб қолган ёхуд бу экстремист гуруҳи мақсадларини қўллаб-қувватламоқда.

Бўҳронлар гуруҳи хулосаларига кўра, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистонда ҳокимият тизимларининг коррупциялашгани исломий радикаллашув муаммосини ҳал қилиш имкониятлари жуда чекланган. Аксинча бу режимлар фуқаровий эркинликларни бостириш ва репрессияларни кучайтириш орқали радикаллашувга ҳисса қўшмоқда.

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи бу давлатлар ҳукуматларини хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ошириш ҳамда динга оид қонунларни либераллаштириш ва ёшларга кенгроқ иқтисодий имкониятларни яратишга чақирди.

XS
SM
MD
LG