Линклар

Порошенко: Россия Украинага 9 минглик қўшин киритган


Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко Россияни Украина ҳудудига 9 минг қўшин киритганликда айблади. 21 январь куни Швейцариянинг Давос курортида ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида қилган чиқишида Порошенко Россиядан Минск тинчлик битими шартларига мувофиқ Россиянинг Украина билан чегарасини ёпиш ҳамда ўз қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқишни талаб қилди.

Порошенконинг айтишича, ҳозирда Украина ҳудудида Россиянинг 9 мингдан ошиқ қўшини, жумладан 500 танк, оғир артиллерия қуроли ва зирҳли машиналари бор.

Россиянинг Украинага қўшин киритгани агрессиянинг аниқ кўринишидир, деди Порошенко.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу айбловларни асоссиз, дея рад этди.

Порошенконинг баёноти Берлинда Россия, Украина, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирлари учрашувидан олдин янгарди.

XS
SM
MD
LG