Линклар

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси жаҳон рейтингида 13 ўринга пастлади


Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS)нинг 2014 йил учун тузган рейтингида энг кучли футбол чемпионатлари орасида 82-ўринини эгаллади.

2013 йилда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мазкур рейтингнинг 69-поғонасида эди.

Рейитнгда қайд этилишича, Ўзбекистон чемпионати 256 очко билан Осиё ва МДҲ мамлакатлари орасида 10-ўринни олган.

Рейтингнинг биринчи поғонасини Испания чемпионати, иккинчи ва учинчи ўринларни эса Италия ва Британия эгаллаган.

Лига рейтинги мамлакатдаги бешта энг кучли жамоанинг халқаро ва ички мусобақалардаги иштироки натижаларига қараб аниқланади.

XS
SM
MD
LG