Линклар

АҚШнинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиси Памела Леор Спратлен 21 январь куни ўз ишонч ёрлиғини ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга топширди.

Янги элчи билан суҳбатда ташқи ишлар вазири ўтган йилнинг 1-2 декабрида Тошкентда ўтган Ўзбекистон-Америка сиёсий маслахатлашувининг 5-раунди доирасида ўзаро муносабатларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.

Памела Спратлен 2011 йилнинг июлидан ўтган йилнинг декабригача элчи сифатида ишлаган Жорж Кролнинг ўрнига тайинланган. Уни Ўзбекистондаги элчи лавозимига тайинлаш ҳақидаги Фармонни президент Барак Обама 2014 йил 28 июлида имзолаган эди. Ноябрь ойида эса Сенат унинг номзодини тасдиқлаган.

Спратлен Ўзбекистонга элчи сифатида тайинлангунига қадар Қўшма Штатларнинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG