Линклар

Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлиги кенгашига аъзо олти давлат Яманда “давлат тўнтаришига ҳаракат қилингани”ни қоралади ва Яман президенти Абдуллоҳ Мансур Ходини қўллаб-қувватлашларини билдирди.

Саудия Арабистони, Қувайт, Баҳрайн, Омон, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлари Ар Рёдда ўтган йиғинда мана шундай баёнот билан чиқди.

Хабарларга қараганда, шиаларнинг “ал Хути” исёнчи гуруҳи Яман пойтахти Санони ўз назоратига олган ва айни пайтда президент Ходи резиденциясини қуршаб турибди. Бироқ Ходи ҳозирча ҳокимиятдан маҳрум қилинган эмас.

Ямандан олинган расмий маълумотларда айтилишича, Санода хавфсизлик кучлари ва исёнчилар ўртасида содир бўлган икки кунлик отишмада камида 35 киши ўлган 94 одам яраланган.

XS
SM
MD
LG